Попдаги жала сабаб қатор автомобил йўллари ва «Ангрен-Поп» темир йўли ёпилди(фото)
Бугун, 6 май куни соат 17:20 ларда Наманган вилояти айрим йўлларида сув тошқини оқибатида...
Бугун, 6 май куни соат 17:20 ларда Наманган вилояти айрим йўлларида сув тошқини оқибатида транспортлар ҳаракати чекланди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди:
Поп тумани Найман ҚФЙ ҳудудидан ўтган 4Р 126 “Балиқчи қ. – Мингбулоқ қ. – Найман қ. – Пунгон қ” автомобил йўли (Қўқон шаҳрига олиб борувчи) орқали ташкил этилган.
"Поп – Қўшминор 2" темир йўл бекатлари оралиғининг 106 км.да темир йўл изини лой аралашмаси кўмиб ташлаганлиги темир йўлда поездлар ҳаракати чекланди.
Халқ сўзи'нинг хабар қилишича ушбу ҳолатнинг юзага келишига кучли жала сабаб бўлган.
Бугун кечга томон ёққан қисқа муддатли жала туфайли Поп туманининг Водий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида вужудга келган сув тошқини темир йўлнинг шу қисмида поездлар ҳаракатига хавф туғдириб, йўл вақтинча ёпиб қўйилди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. Тошқин натижасида маҳалланинг Миробод ва Водий кўчаларидаги аҳоли хонадонларидан бир нечтасига сел суви оқиб кирган. Табиий офат натижасида жабрланганлар йўқ.
Айни пайтда ФВБ ходимлари томонидан жала оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. У якунига етиши билан поездлар ҳаракати тикланади.
Учрашув аввалида Ли Сянь Лун Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнам ва Бош вазир Лоуренс Вонгнинг Ўзбекистон Президентига самимий саломи ҳамда эзгу тилакларини етказди\.