АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда сув қувури ёрилиши оқибатида халқаро йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди

6 май куни соат 20:40 лар атрофида Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро йўлнинг бир...

'Самарқандда сув қувури ёрилиши оқибатида халқаро йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди'ning rasmi

6 май куни соат 20:40 лар атрофида Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро йўлнинг бир қисми магистрал сув қувурининг ёрилиб кетиши оқибатида ўпирилиб тушди. Бу ҳақда  «Самарқандликлар» канали хабар берди.

Маълум қилинишича, М39 Олмаота—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1081-километрида, йўлнинг тагидан ўтган 1200 миллиметрли юқори босимли магистрал сув қувури ёрилиб кетган. Оқибатда катта миқдорда сув сизиб чиқиб, йўлнинг чап томонидан 15х6 метр қисми ўпирилиб тушган. Яна бир қисми эса чўккан.

Шундан сўнг вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан жойдаги айланма атрофида, йўл қопламаси чўккан ва ўпирилиб тушган томонда транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган ва йўлнинг иккинчи томонидан қатнов ташкил этилган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган. Айни дамда йўлнинг ўпирилган қисми тегишли ташкилотлар томонидан таъмирланмоқда.

Бошқа янгиликлар