Кеча, 6 май куни Тошкент – Aндижон йўловчи поездининг ҳаракатланиши 1 рейсга бекор қилингани ҳақида хабар қилган эдик. “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ'нинг хабар қилишича, бугун, 7 май куни ушбу темир йўлдаги қатновлар қайта тикланди.
Темир йўл харакати тикланди!
Ҳурматли йўловчилар! Бир кун аввал Фағона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ҳамда табий офат туфайли узилиб қолган темир йўл қатнови қайта тикланди. Барча йўловчи поездлари белгиланган ҳаракат жадвалига мувофиқ ҳаракат қилмоқда.






