“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан 2021 йил 11 май куни Христиан динининг “Ота-оналарни хотирлаш” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир қанча қўшимча жамоат транспортларининг ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
Христиан динига мансуб аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳридаги метро станцияларидан ва аҳоли кўп йиғиладиган бекатлардан 1-, 2-, 3-сонли қабристонларгача қатновчи қуйидагича вақтинчалик бир кунлик йўналишлар йўлга қўйилади:
Йўналиш рақами:
1. К-1 (Машинасозлар метроси-1-сонли қабристон(Боткин)
2. К-2 (Олмазор метроси-2-сонли қабристон (Дўмбиробод)
3. К-3/1 (Буюк ипак йўли метроси-3-сонли қабристон(Ўртасарой)
4. К-3/2 (Қўйлиқ деҳқон бозори-3-сонли қабристон(Ўртасарой)
Автобус сони:
1. 3 та (Исузу) "2-Автобус саройи" МЧЖ
2. 4та (Исузу) "7-Автобус саройи" МЧЖ
3. 4та (МАN) "5-Автобус саройи" МЧЖ
4. 4та (MAN) "1-Автобус саройи" МЧЖ
Элатиб ўтамиз мазкур ташкил этилган бир кунлик йўналишлар 7:00 дан - 18:00 га қадар ҳаракатини давом эттиради.






