“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси жорий йилнинг 14 май санасидан бошлаб, Тошкент – Навоий – Тошкент йуналишида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари доимий авиақатновларини амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Парвозлар қуйидаги жадвал асосида бажарилади
Сешанба куни:
Тошкент – Навоий 08:20 / 09:20
Навоий – Тошкент 10:00 / 11:00
Жума куни:
Тошкент – Навоий 20:00 / 21:00
Навоий – Тошкент 21:40 / 22:40






