АсосийЖАМИЯТ

Саудия Арабистони подшолиги Вақф фондига 20 000 нусхада Қуръони карим ҳадя қилди

6 май куни Саудия Арабистони подшолигининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамд...

'Саудия Арабистони подшолиги Вақф фондига 20 000 нусхада Қуръони карим ҳадя қилди'ning rasmi

6 май куни Саудия Арабистони подшолигининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фонд матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув пойтахтимиздаги «Ҳазрати Имом» мажмуасидаги «Мўйи муборак» музейида бўлиб ўтди. Дастлаб меҳмонлар музейда жойлашган «Ҳазрати Усмон мусъҳафи»ни зиёрат қилишди.

Шундан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликда қилинаётган хайрия тадбирлари ва уларнинг давомий бўлишлиги ҳақида сўз юритишди.

«Тадбир давомида элчихона вакиллари Саудия Арабистонида чоп этилган Қуръони каримнинг 20 000 нусхасини Вақф хайрия жамоат фондига беғараз тақдим этди.Тадбир сўнгида фонд раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли меҳмонларга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, бу каби хайрияларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлиги билдирди» дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар