АсосийЖАМИЯТ

Зироат Мирзиёева Нукусда янги экологик лойиҳанинг очилиш маросимида қатнашди

“Zamin Eco-Education” номли янги кенг кўламли лойиҳа тақдим этилди. Дастурнинг очилишига б...

'Зироат Мирзиёева Нукусда янги экологик лойиҳанинг очилиш маросимида қатнашди'ning rasmi

“Zamin Eco-Education” номли янги кенг кўламли лойиҳа тақдим этилди. Дастурнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир 5-май куни Нукусда бўлиб ўтди.

Тадбирда Зироат Мирзиёева ҳам иштирок этди.

“Zamin” фонди эко-таълимни замонавий турмуш тарзининг муҳим асоси деб билади. Лойиҳанинг мақсади — атроф-муҳит борасида масъулиятли авлодни тарбиялаш.

Эко-таълим атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қарорларни қабул қилишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга, жамоат ташкилотларини жалб қилишга ундайди. Эко-таълим барқарор ривожланишдаги муҳим омил ва самарали экологик сиёсатнинг асосидир.

Дастур Экологик таълим фонди (Дания Қироллиги), UNEP ва “Ted-Ed” билан ҳамкорликда амалга оширилиб, бир нечта мустақил таркибий қисмларни ўз ичига олади: “Eco-Schools”, "Green Key", "Earth School" халқаро лойиҳалари.

UNICEF ва FAO  билан ҳамкорликда санитария ва гигиена, тўғри овқатланиш бўйича бир нечта маърифий тадбирларни ўтказилади. Болалар учун эко-оромгоҳ, эко-фестиваллар, давра суҳбатлари ва анжуманлар ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар