АҚШнинг Айдаҳо штатидаги мактабнинг 6-синф ўқувчиси бўлган 11-12 ёшли қиз икки синфдоши ва мактаб ходимини отиб ярадор қилди.

6-синфда ўқийдиган қиз Ригбидаги ўрта мактабга тўппонча олиб келган ва ундан ўқ узган. Ўқитувчилардан бири қизнинг қўлидан қуролини олиб, полиция келгунча уни ушлаб туришга муваффақ бўлган. Воқеага нима сабаб бўлгани ҳали аниқ эмас.

“Қиз рюкзакидан тўппонча олиб чиқиб мактаб ичида ва ташқарисида бир неча марта ўқ узган”, – дейди округ шерифи.
Жароҳатланганларнинг тирик қолиш эҳтимоли юқори эканлиги айтилмоқда.
Ўқувчининг исми ошкор қилинмаган.

Ҳодиса Федерал қидирув бюроси ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширилмоқда.
Рисолат МАХСИМОВА






