Самарқанд шаҳри Хўжа Аҳрор Вали кўчасида яшовчи, 1996 й.Т. Ж.Ф., Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчасидаги уйларнинг бирини ижарага олиб, 4 нафар шахсларга қимор ўйини учун шароит яратиб берган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
2021 йил 04 май куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, ушбу шахслар қимор ўйинини ўтказаётган вақтида ҳодиса жойида ушланиб, ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.