Жорий йилнинг 2 май куни соат 09:30ларда, Наманган вилояти Учқурғон тумани ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ инспектори майор Ғ.Ибрагимов томонидан давлат рақам белгисисиз ҳаракатланиб келган "Нексия" русумли автомашинани тўхтатилган. Ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатларни текшириш вақтида ҳам камчиликлар аниқланган ва тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.
Маълум қилинишича, орадан 3 кун ўтиб, жорий йилнинг 5 май куни соат 09:22ларда ИИБ ЙҲХБ инспектори Ғ.Ибрагимов юқорида кўрсатилган жойда хизмат олиб бораётган вақтда ушбу "Нексия" ҳайдовчиси унинг олдига бориб ходимдан кўкрак нишон белгисини сўраб видео тасвирга олган ва ижтимоий тармоқга тарқатган.
Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
07.07.2021, 15:34
Наманганда ЙПХ ходимининг фаолиятига халақит бериб, қаршилик кўрсатган уч нафар фуқарога суд томонидан жазо тайинланди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати. 5 июль куни ижтимоий...01.06.2021, 17:42
Жорий йилнинг 08 май куни Риштон тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори М.Э. томонидан фуқаро И.М.га нисбатан “ВАЗ-2102” русумли автомобилни ҳужжатларсиз бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузилиб, автомобиль...27.04.2021, 18:32
️Жорий йилнинг 27 апрель куни ижтимоий тармоқда "Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат 2021 йил 26 апрель куни Андижон вилоятида содир...16.11.2020, 18:33
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 11:20ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, А.Навоий кўчаси, Туникасоз чорраҳасида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Л. ўз бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилда...