1

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 94 минг нафардан ошди

ЖАМИЯТ 09.05.2021, 10:15
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони  94 минг нафардан ошди

2021 йил 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94397 (+419) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ  хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 81 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,
  • 15 нафари Хоразм вилоятида,
  • 72 нафари Тошкент вилоятида,
  • 192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 61 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 6 нафар,
  • Фарғона вилоятида 19 нафар,
  • Хоразм вилоятида 17 нафар,
  • Тошкент вилоятида 49 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90053 (+350) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3682 нафар бемор даволанмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1