1

Маданият вазирлигида "Ёш мақом ижрочилари” I Республика кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 09.05.2021, 15:42
Теглар: Юнус Ражабий
Маданият вазирлигида "Ёш мақом ижрочилари” I Республика кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“Ёш мақом ижрочилари” I Республика кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги 237-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбек Миллий Мақом санъати маркази, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамкорлигида юртимизда ёш мақом ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, ўзбек мусиқа ижрочилик санъатини янада юксак даражага кўтариш, миллий мақом санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодини тарғиб этиш мақсадида Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” I Республика кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур танловда иштирок этиш ниятида бўлган 20 дан 35 ёшгача жами 100 нафардан ортиқ номзодларнинг ҳужжатлари ташкилий қўмитага келиб тушди. Шундан, 60 нафар созанда, 35 нафар хонанда, 5 та мақом ансамбллари иштирок этишга тавсия этилди.

Иштирокчилар соҳа мутахассислари томонидан тасдиқланган учта босқич учун ижро дастури асосида ўз санъатларини намойиш этдилар.

Жорий йилнинг 29 апрель санасида Юнус Ражабий номидаги ЎзММСИ биносида Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” I Республика кўрик-танловининг тантанали очилиш маросими ҳамда танлов иштирокчилари ўртасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

3 май куни эса танловнинг Ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1