АсосийЖамият

Голливуд юлдузлари Кэти Перри ва Орландо Блумнинг ишқий муносабатлари ошкор бўлди

39 ёшли таниқли актёр Орландо Блум ва 31 ёшли қўшиқчи Кэти П...

39 ёшли таниқли актёр Орландо Блум ва 31 ёшли қўшиқчи Кэти Перри бир-бирига кўнгил қўйган. Бунга шубҳа йўқ. 

“Олтин глобус-2016” тақдимот маросимига бирга ташриф буюрган ва бир дақиқага ҳам бир-биридан айрилмаган юлдузли жуфтлик Гаваядаги пляжлардан бирида сайр қилиётганини кўришган. Улар бир-бирининг қўлларидан ушлаб олишган ҳолда айланиб юришарди.

  

Энди юлдузлар ўз муносабатларини оммадан сир тута олмайди. Улар ростдан ҳам бир-бирига кўнгил қўйишган ва учрашиб юришади.  Шу кунларда ғарб ОАВларида икки машҳурнинг Гаваяда бирга тушган суратлари пайдо бўлди.

  

Манба: Woman.ru

    Бошқа янгиликлар