Саудия Aрабистони Ҳаж зиёратини (маълум бир вақтда Макка зиёратини), шунингдек Умрани (Ҳаж пайтида эмас, балки Макка ва бошқа зиёратгоҳларда кичик ҳаж) ўтказишга рухсат беришни ният қилмоқда, деб хабар берди Саудия Aрабистони матбуот агентлиги. Бу ҳақда rbc.ru ёзди.
Бироқ, тадбирлар коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун махсус шароитларда ўтказилади. Бу йил Ҳаж 17-22 июл кунлари бўлиб ўтади.
Aгентликнинг таъкидлашича, ҳажга оид тадбирлар "хавфсиз муҳитда" ўтказилади, чунки инсон саломатлиги ва хавфсизлиги қиролликда биринчи ўринда туради.
Саудия Aрабистонининг санитария идоралари вазиятни баҳолашда давом этмоқда, дея қўшимча қилган агентлик. Ҳаж ҳақида батафсил маълумот, шунингдек, COVID-19 тарқалишини назорат қилиш чоралари ҳақида кейинроқ маълум қилинади.






