Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Масъулга кўра:
- Бугун давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот ўтказилади.
Шунингдек, ҳафта давомида:
- соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти;
- ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.
Халқаро тадбирлар режасига кўра бу ҳафта:
Президентимиз Япония етакчиси ҳамда минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган.
"Муборак Рамазон ойи тугашига ҳам оз вақт қолди. Шу кунларда ҳурматли Президентимизга Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бўйича ахборот берилади. Қабул қилинадиган қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади",- деди Шерзод Асадов.






