1

Навоийда 9 май куни муносабати билан ногиронларга берилган совғанинг ичидан сифатсиз ва кийишга яроқсиз кўйлак чиқди (видео)

ЖАМИЯТ 10.05.2021, 16:01
Навоийда 9 май куни муносабати билан ногиронларга берилган совғанинг ичидан сифатсиз ва кийишга яроқсиз кўйлак чиқди (видео)

 Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Навбаҳор тумани Инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан шу йилнинг 9 май куни ногиронларга берган  совға-саломларнинг ичидаги эркаклар кўйлагининг сифатсиз, кийишга яроқсиз эканлиги айтилган видео тарқалди.

Набаҳор туман матбуот хизматининг “Zamon.uz” мухбирига маълум қилишича, ушбу видеомурожаат Навҳабор туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.  

Ўрганиш жараёнида “Қалқон ота” маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оила учун вилоят Инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан шу йилнинг 9 май куни эркаклар кўйлаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилганлиги аниқланди. Кўйлак очиб кўрилганда ҳақиқатдан ҳам сифатсиз ва кийишга яроқсиз ҳолатда бўлган. 

Вилоят инсон ҳуқуқлари бўлими  томонидан фуқародан узр сўралиб, бошқа кийим олиб бориб берилган.  

Туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан ошхона жиҳози совға қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1