Тошкент вилояти Зангиота туманида боғча мудираси 37 нафар “ўлик жон”ларга маош ёзиб келиб, жами 983,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.
Бу ҳақда Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, вилоятда таълим муассасалари раҳбарларининг бюджет маблағларини талон-торож қилиши ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилган.
Жумладан, Зангиота туманида жойлашган 16-сонли МТТ мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, табелларга сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.
Оққўрғон туманидаги 2,6,10,12-сонли МТТлар мансабдор шахслари томонидан ўзларига ишониб топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилинган.
10.05.2021 16:16