Президентнинг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири Дилбар Абдунабиева хабар берди.
Университет мутасаддиларининг айтишича, қабул жараёнлари 1 февралдан бошланиб, 1 апрелгача давом этган.
Номзодни тиббий кўрикдан ўтказиш — туман мудофаа ишлари бўлимларидаги тиббий комиссия томонидан ўтказилади. Тиббий кўрикда яроқли деб топилган номзодлар кейинги босқичда индивидуал-психологик ва умумжисмоний синовларга қўйилади.
Шундан сўнг якуний тиббий кўриклар ташкил этилади. Ана шу кўрикдан ўтган номзодлар тест синовларига қўйилади. Тест синовларидан муваффиқиятли ўтганлар университетга қабул қилинади.
Университет бир қанча йўналишлар учун кадрлар тайёрлайди. Хусусан:
- ИИВ ва Миллий гвардия учун — жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш;
- Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
- қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун — қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.
2021/2022 ўқув йилидан университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.
Университетнинг асосий вазифаси- жамоат хавфсизлигини таъминлаш доирасида ихтисослик ва ҳуқуқшунослик йўналишлари бўйича курсандарни чуқурлаштирилиб ўқитишдан иборат.