АсосийЖАМИЯТ

Нурафшонда замонавий автошоҳбекат иш бошлади(фото)

Тошкент вилоятининг пойтахти Нурафшон шаҳрида замонавий автошоҳбекат иш бошлади. Бу ҳақда...

'Нурафшонда замонавий автошоҳбекат иш бошлади(фото)'ning rasmi

Тошкент вилоятининг пойтахти Нурафшон шаҳрида замонавий автошоҳбекат иш бошлади. Бу ҳақда  Транспорт вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Шу муносабати билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуд фаоллари, нуронийлар, соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Салкам 1 гектарга яқин майдонни ўз ичига олган автошоҳбекат иншоотлари “Давр-Транс-Плюс” МЧЖ томонидан бунёд этилган бўлиб, икки қаватли замонавий мажмуадан иборат.

Мажмуада маъмурият, таъсисчилар учун алоҳида хоналар, она-бола хонаси, ошхона, икки йўлакли касса-чиптахоналар, ҳайдовчилар учун дам олиш хонаси мавжуд. Бино атрофини назорат қилувчи 6 та кузатув камераси ўрнатилган.

Тошкент вилояти Транспорт бошқармасининг ҳаракат жадвалига мувофиқ ҳозирда ушбу автошоҳбекатдан “Нурафшон – Қўйлиқ -591”, “Нурафшон – Алимкент -345”, “Бургалик – Қўйлиқ-423”, “Нурафшон –Қайтмас-437”, “Нурафшон – Қўйлиқ – Чирчиқ-522” йўналишларида автобус қатновлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Нурафшон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланувчи барча транспорт воситалари янги автошоҳбекат орқали йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

    Бошқа янгиликлар