Жорий йил 8 май куни Беларусь Республикаси Могилёв вилоятининг Бихов шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қаҳрамон аскарлар хотирасига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Хотира тадбири, хусусан, ўзбекистонлик қаҳрамон жангчи Ғулом Ёқубов хотирасига бағишланди.
Маросимда Бихов шаҳри марказида қаҳрамонлар хотирасига бағишлаб барпо этилган ёдгорлик мажмуаси тантанали равишда очилди.
Маросим шаҳар маъмурияти, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия дипломатия ваколатхоналари ҳамда ушбу мамлакатларнинг Беларусдаги диаспоралари вакиллари иштирокида ўтказилди. Унда 40 нафарга яқин уруш ветерани ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.