1

Қўқон шаҳрида Фарғона Ахборот технологиялари техникуми ташкил этилади

ЖАМИЯТ 11.05.2021, 08:47
Қўқон шаҳрида Фарғона Ахборот технологиялари техникуми ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 288-сонли қарори қабул қилинди.Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қарорда, шу жумладан, Ал Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети билан интеграциялашган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасида ўрта маҳсус таълим соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида, ахборот технологиялари техникумлари ташкил этилиши белгиланган.

Фарғона ахборот технологиялари техникуми Қўқон шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактаби рўпарасидаги собиқ енгил саноат техникуми биносида ташкил этилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1