11 май куни Россиянинг Қозон шаҳридаги Жавдат Файзи кўчасида жойлашган 175-мактабда отишма рўй берди. ОАВларда таъкидланишича, мактабга икки нафар қуролланган шахс бостириб кирган ва ўқувчиларни ўққа тута бошлаган. Ҳужум қилган шахслардан бири кўп ўтмай мактаб ҳовлисида қўлга олинган. У тўрт йил муқаддам ушбу гимназияни тамомлаган 19 ёшли йигит бўлиб чиққан. Иккинчиси ўлдирилган.
Содир бўлган фожиада жами 8 киши қурбон бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон РИА Новостига таяниб.
Татаристон президенти матбуот хизматига асосан, бир нафар ўқитувчи ва 7 нафар ўқувчи қурбон бўлган. Ўқувчилардан икки нафари 3-этаж деразасидан сакраш оқибатида қурбон бўлган.
Уларнинг барчаси 8 синф ўқувчилари, - дейилган хабарда.
Шунингдек 16 киши турли жароҳатлар олган. Улардан 12 нафари ўқувчилар ва 4 нафари ўқитувчилар.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Татаристон фаавқулодда хизматлари 11 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар қилган эди.






