Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.