Сахарлик вақтидан сўнг, муаззин азон айтади. Бомдод намозини дарҳол ўқиса бўладими ёки озроқ вақт ўтиши керакми?
Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди:
- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, азонни намознинг вақти кирганда айтилса, дарҳол намоз ўқиса бўлади. Лекин, бомдод намозини тонг бироз ёришгач ўқиш мустаҳабдир. Валлоҳу аълам.