АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз илиқ ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун 12 майда кундуз куни Ўзбекистонд...

'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз илиқ ҳаво кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун 12 майда кундуз куни Ўзбекистонда асосан қуруқ, кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар