АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Татаристон президентига ҳамдардлик йўллади

'Шавкат Мирзиёев Татаристон президентига ҳамдардлик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихановга бугун Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган ва бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар қилди. 

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тезда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фожиа сабаб Ўзбекистон Президенти Россия Президентига ҳам ҳамдардлик билдирган.

    Бошқа янгиликлар