АсосийЖАМИЯТ

Чирчиқда ишчилар ўз хақларини талаб қилиб ҳокимлик олдида намойиш уюштиришди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги олдида ишчилар ўз иш хақларини талаб қилиб нам...

'Чирчиқда ишчилар ўз хақларини талаб қилиб ҳокимлик олдида намойиш уюштиришди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги олдида ишчилар ўз иш хақларини талаб қилиб намойиш уюштиргани акс этган видеолар тарқалди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги олдидаги намойиш бўйича изоҳ берди. 

Унга кўра, Тошкент вилояти Пскент туманида жойлашган “Водий саркор дизайн” МЧЖ раҳбари Хусанов Зиёдулла  сурхондарёлик ва фарғоналик фуқароларни, Чирчиқ шаҳар 1-кичик ноҳия ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишларига жалб қилгани ва уларнинг ишлаган даврлари учун ойлик иш хақини ўз вақтида бермаганлиги норозиликка сабаб бўлган.

Чирчиқ шаҳар ҳокимияти ва Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори  аралашуви билан,  ишчиларнинг ишлаган даври учун 280. 000. 000 сўм иш хақи тўлаб берилган ва қолган маошларини 18.05.2021 йил куни “Водий саркор дизайн” МЧЖ томонидан тўлиқ тўлаб берилишини маълум қилинган.  

“Водий саркор дизайн” МЧЖ раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-, 161-моддаларига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар