Жиззах шаҳар ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари пора билан қўлга олинган.
У вазифасидан фойдаланиб, тадбиркорга шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларида амалга ошириладиган қурилиш бўйича тендерни олиб бериш учун ундан 2000 доллар олаётган пайти ушланган.






