Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича масъуллар президентдан 466 миллиард сўмлик муаммоли қарздорликларни ундириш топшириғини олишди.
Муаммоли қарздорликларнинг ҳудудий тақсимоти:
Андижон – 68 миллиард сўм,
Наманган – 67 миллиард сўм,
Сирдарё – 48 миллиард сўм,
Самарқанд – 44 миллиард сўм,
Фарғона – 41 миллиард сўм,
Қашқадарё – 39 миллиард сўм,
Сурхондарё – 35 миллиард сўм,
Жиззах – 27 миллиард сўм,
Навоий – 24 миллиард сўм,
Тошкент вилояти – 19 миллиард сўм,
Хоразм – 16 миллиард сўм,
Қорақалпоғистон – 14 миллиард сўм,
Бухоро – 13 миллиард сўм ва Тошкент шаҳри – 10 миллиард сўм.
Шунингдек, йиғилишда келтирилишича, ўтган 3 йилда ҳудудий дастурлар доирасида 16 триллион сўмлик кредит ҳисобига амалга оширилган 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоизи, жорий йилдаги 11,5 триллион сўмлик 2,6 мингта лойиҳа бўйича эса 80 фоиз пул тушумлари банкдан ташқари айланмоқда.
Жумладан, Қашқадарё вилоятида – 477 та, Сурхондарё вилоятида – 463 та, Қорақолпоғистонда – 424 та, Хоразм вилоятида – 415 та, Наманганда – 414 та Андижонда – 370 та, Фарғонада – 356 та.
Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ, “Даракчи” мухбири






