АсосийJamiyat

Ташқи ишлар вазирлиги: Фаластин-Исроил муаммоси “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этилиши лозим

'Ташқи ишлар вазирлиги: Фаластин-Исроил муаммоси “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этилиши лозим'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканлигини билдиради.

"Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз.

Aл-Aқсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини – статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меʼёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этилиши лозим",–дейилади Ўзбекистон ТИВ ахборотида.

Бошқа янгиликлар