2021 йил 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96117 (+291) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
7 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
26 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
20 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
68 нафари Тошкент вилоятида,
124 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 48 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 136 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91507 (+206) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3943 нафар бемор даволанмоқда.