1

Кореяда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар ишга таклиф қилинмоқда

ЖАМИЯТ 15.05.2021, 11:11
Теглар: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Кореяда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг Кёнгсангпукдо провинцияси, Йонгянг округи администрацияси (маҳаллий ҳокимлиги) ўртасида тузилган мавсумий ишчилар тўғрисидаги келишувларга асосан:

  • 2021 йил 19 май куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёллар учун;
  • 5 ойлик мавсумий ишлар (Е-8 визаси) бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида тузилган гуруҳ томонидан танлов ўтказилади.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

  • Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади);
  • 27-40 ёш оралиғида бўлиши 1994-1981 йиллар оралиғида туғилганлар (1994 йилдан кейин туғилганлар ҳамда 1981 йилдан олдин туғилганлар танловда иштирок этолмайди);
  • Мавсумий ишлар бўйича (қишлоқ хўжалиги) тажрибага эга бўлиши;
  • Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;
  • Судланмаган бўлиши;
  • Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Маълумот учун:

Танлов жараёни соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.

Танловга кириш жонли навбат орқали амалга оширилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш ҳамда фуқаролик паспорти билан келиши шарт ҳамда ўзлари билан бирга фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортидан 1 нусха (рангли шаклда) ҳамда 2 дона 3,5-4,5 фотосурат олиб келиши зарур.

Танловда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мономарказ жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 331 уй.

Танлов жараёни “YOU TUBE” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар кореялик вакиллар томонидан ўрнатилган тартибда кетишдан олдинги ўқитиш ва 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади.

Маълумот ўрнида:

Корея Республикасига Е-8 визаси бўйича вақтинчалик меҳнат қилиш учун жўнаб кетган ҳамда белгиланган муддатда Ватанга қайтмаган фуқаролар (ноқонуний Корея ҳудудида бўлган) 3 томонлама шартномада белгиланган тартибда Корея Республикасида ноқонуний бўлган ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (тахминан 2300 АҚШ доллари) ҳамда Корея Республикасининг иммиграция қонунчилигига мувофиқ 30 млн. корейс вонигача (тахминан 27 000 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳужжат топшириб, суҳбатдан ўтган фуқаролар виза олишига кафолат бермайди, виза тақдим этиш масаласини Корея томони ўрнатилган тартибда кўриб чиқади.

Шарҳлар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореяда ишлаш учун имтиҳон топшираётганларни огоҳлантирмоқда

21.06.2022, 15:14

Шу кунларда Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида EPS-Topik тест имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги...
Россияда ишлаш истагида бўлганларга ажойиб янгилик эълон қилинди

18.01.2022, 23:50

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари...
Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди

10.11.2021, 18:17

Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров, Словакия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда...
22 нафар фуқаро Москвага ишлаш учун жўнаб кетди

09.11.2021, 18:21

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг “Стандарт+” ва “Новые люди” корхоналари билан бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.Ушбу келишувга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1