АсосийСПОРТ

Велошоссе бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Жиззах вилоятида велошоссе бўйича 2005-2006 ҳамда 2007-2008 йилда туғилган ўсмирлар ва қиз...

'Велошоссе бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди'ning rasmi

Жиззах вилоятида велошоссе бўйича 2005-2006 ҳамда 2007-2008 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон  чемпионати якунланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Мусобақанинг сўнгги босқич баҳсларида гуруҳ пойгада 80 км масофага кечган баҳсда 2005 - 2006 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Диёр Тоҳиров биринчи, Фарруҳ Бобошеров иккинчи, Артем Талызенков  учинчи ўринни эгаллади.  

2007-2008 йилда туғилган кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида эса Муҳриддин Сафаров гуруҳ пойгада 45 км масофага ўтказилган пойгада маррага биринчи бўлиб етиб келди. Никита Еремовга иккинчи, Виталий Бурлаковга учинчи ўрин насиб этди.  

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар