Россиянинг «Независимая газета» нашрида халқаро журналист Юрий Сиговнинг «Тошкентнинг афғон харитаси» сарлавҳали таҳлилий мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Материалда Ўзбекистон жанубдаги қўшнисининг тинч ҳаётга эришишида етакчи роль ўйнаш ниятида экани алоҳида таъкидланган.
«Афғонистон кун тартибидаги масалалар ечими нафақат етакчи давлатлар, балки ушбу мамлакат билан бевосита чегарадош давлатлар, айниқса, Ўзбекистонга ҳам боғлиқ», - деб ёзади муаллиф.
Мақолада жорий йил ёз фаслида Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтиши таъкидланган. «Афғонистон бутун минтақа хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга», - деб қайд этган нашр.
«Ўзбекистон Марказий Осиёнинг Афғонистонда миллий манфаатларини илгари суриш бўйича давлат даражасида стратегия қабул қилган ягона республикасидир»,- деб ёзади Юрий Сигов.






