1

Айни вақтда Тошкент ботаника боғида кучли ёнғин бўлмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 16.05.2021, 13:31
Айни вақтда Тошкент ботаника боғида кучли ёнғин бўлмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда айни вақтда Тошкент ботаника боғида содир бўлган кучли ёнғин акс этган видеолар тарқалмоқда. 

ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, бугун, 16 май куни соат 11.55да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган.  

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди.  

Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1