Фестивалида ташкил этилган ҳудудда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиали томонидан фавқулодда вазиятлар учун тез тиббий ёрдам штаби фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
️Мазкур штабда 52 нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда. Фестивал бошланган кундан айни вақтга қадар, 62 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам хизмати орқали ёрдам кўрсатилди.
Шулардан 11 нафарига амбулатор шароитда даволанишлари учун кўрсатма берилди.






