АсосийЖИНОЯТ

ИИВ халқаро экстремистик гуруҳларга қўшилган ўзбекистонлик шахслар рўйхатини эълон қилди

Интернет бугунги кунда бутун дунёдаги вазият ҳақида сониялар ичида чексиз маълумотларни ул...

'ИИВ халқаро экстремистик гуруҳларга қўшилган ўзбекистонлик шахслар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

Интернет бугунги кунда бутун дунёдаги вазият ҳақида сониялар ичида чексиз маълумотларни улашмоқда. Улар орасида эса халқаро тинчликка хавф солувчи, инсонлар ўртасида шафқатсизлик ва террорни тарғиб этувчи маълумотлар ҳам жуда кўп. Интернет фойдаланувчилари эса энг аввало мана шу маълумотларни ўз зеҳни билан фарқлай олиши зарур.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка рахна солаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида огоҳлантиради.

"Мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган юртдошларимиз ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришларини сўраймиз. Унутманг юрт тинчлигини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар