АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги қандай бўлиши маълум қилинди

'Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Ҳафтада давлат раҳбарининг муҳим тадбирлари кўп. Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Хусусан, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ушбу брифинг ўтказилаётган айни дақиқаларда Президентимиз Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар