1

Ёш кинорежиссёрларнинг фильмлари халқаро фестивалларда иштирок этмоқда

МАДАНИЯТ 17.05.2021, 12:44
Ёш кинорежиссёрларнинг фильмлари халқаро фестивалларда иштирок этмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлар ижодий-тажриба студияси» ДУК томонидан суратга олинган, «Дебют-2020» ёшлар киноалманахидаги 18 та фильмлардан бири бўлган «Чана» қисқа метражли фильми «Свет миру» халқаро ёшлар кинофестивалида иштирок этади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.  

Мазкур кинофестиваль жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари Россиянинг Ярославль шаҳрида бўлиб ўтади. Фестивалга Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Ҳиндистон, Туркия, Болгария ва бошқа мамлакатлардан ёш режиссёрларнинг кинолойиҳалари қабул қилинади.  

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Сухроб Қодиров, постановкачи оператор Нортой Йўлдошев, рассом Алишер Тўлабоев, композитор Убайдулло Каримов, иккинчи режиссёр Дилшод Усмонов, бадиий раҳбар Шуҳрат Ризаев.

Маълумот учун, аввалроқ ёш кинорежиссёр Шоҳжаҳон Субхоновнинг “Анвар” қисқа метражли фильми Жанубий Кореяда ўтказиладиган “Пусан” халқаро болалар ва ёшлар кинофестивалида иштирок этиши ҳақида хабар қилинганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1