Чилонзор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 18 апрель куни тахминан соат 15.30 да бозорлардан бирида 20 ёшли Умид Ф. 55 ёшли Мадиёр Б.нинг чалғиганидан фойдаланиб, унинг сумкасидан 11.000.000 сўм пулни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, тез орада гумонланувчи аниқланиб, жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олиган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилган.