Аввалроқ, Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши билан боғлиқ хабарлар тарқагани ҳақида хабар берган эдик.
Андижон вилояти ҳокимлиги мазкур ҳодиса юзасидан расмий муносабат берди.
"Мазкур ҳолат шахсан Андижон вилояти ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди. Мазкур жиноятни содир этган жиноятчилар ўз қилмишлари учун қонун олдида албатта жавоб беришини маълум қиламиз",–дейилади ҳокимлик муносабатида.