1

Тошкентдаги марказий кўчаларидан бири бир ярим ойга ёпилади

ЖАМИЯТ 17.05.2021, 22:05
Тошкентдаги марказий кўчаларидан бири бир ярим ойга ёпилади

Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми бир ярим ойга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

"Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 18 май соат 00:00 дан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Нурафшон ва Мойқўрғон кўчалари оралиғидаги қисмида йўлнинг бир томони бир ярим ой муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Икки томонлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қатнов чизиғи орқали амалга оширилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз",- дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1