Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6199-сон Фармони ва «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 5054-сонли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилган эди.
Шундан келиб чиқиб, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг uzbektourism@exat.uz ва info@uzbektourism.uz ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг sports@exat.uz ва info@minsport.uz электрон манзиллари иш фаолияти 2021 йил 10 майдан тугатилди.
Туризм ва спорт вазирлигининг манзиллари тўғрисидаги маълумотлар қуйидагилар:
Юридик манзил: Тошкент шаҳри 100084, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107Б-уй
Э-хат манзили:motas@exat.uz
Электрон манзили:info@motas.uz
Телефон рақами: (71) 205-06-00