21 майдан Тошкент метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишлари янги жадвал асосида ишлайди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, икки йўналишнинг ишлаш тартиби вақтинча соат 6:00 дан 23:00 гача қилиб белгиланган. Маъулмот учун, бунгача мазкур йўналишларда ишлаш вақти соат 5:00 дан 00:00 гача эди.
Иш вақтини ўзгартириш сабаблари, шунингдек, аввалги режимга қайтиш санаси кўрсатилмаган.






