1

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Муҳаммад Юсуф ҳақидаги фильмнинг суратга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда

МАДАНИЯТ 18.05.2021, 12:21
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Муҳаммад Юсуф ҳақидаги фильмнинг суратга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда “Ijod” студияси томонидан “Муҳаммад Юсуф: Улуғимсан Ватаним!” бадиий-публицистик ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Фильм сценарий муаллифлари Иқбол Мирзо, Достон Ҳожиматов, постановкачи режиссёр Иқбол Мелиқўзиев, постановкачи оператор Рихсибек Шермухаммедов, бадиий раҳбар Иброҳим Юлдашев.

Ижодий гуруҳ шоирнинг талабалик йиллари эпизодларини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида суратга олишди. Унда институтнинг маҳоратли талабалари иштирок этишди. Фильмда Муҳаммад Юсуфнинг лирик шеърларидан парчалар ва хонандаларнинг машҳур қўшиқларидан фойдаланилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1