2021 йил 17 майда ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувда мактаб директори томонидан мактабга қора рўмол ўраб келган ўқувчилар танқид қилинган.
Унда директор қизларга рўмол ўрган ўқувчиларнинг ота-оналари устидан сайловдан кейин суриштирув ўтказилишини билан таҳдид қилган.
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати Чиноз тумани халқ таълими тасарруфидаги 45-умумий ўрта таълим мактаби директори Т. Знинг овози деб тахминланаётган аудиоёзувни ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил қилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, айни дамда ҳолат юзасидан ички текширув бошланди. Натижа ҳақида қўшимча ахборот берилади.






