Ижтимоий тармоқлар 90 фоиздан ортиқ ноқонуний материалларни олиб ташлаганидан сўнг Россия ҳукумати “Twitter”ни блокламасликка қарор қилди, деб хабар берди ОAВни назорат қилиш федерал хизмати. Бу ҳақда "spot.uz" ёзмоқда.
“Текширув қўмитаси хабарига кўра, “Twitter” маъмурияти тақиқланган маълумотларнинг 90 фоиздан ортиғини ўчириб ташлади. Жумладан, болалар порнографияси, гиёҳванд моддалар ва ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 563 та пост олиб ташланди. Чунки вояга етмаганларни рухсатсиз оммавий тадбирларда иштирок этишга чақирувлар кўпайиб бормоқда. Шунингдек, экстремистик ва бошқа мазмундаги тақиқланган материаллар Россия Федерацияси ҳудудида бекор қилинмайди”, — деган платформа бошқарувчиси.
“Twitter” маъмурияти тақиқланган контентга қарши курашишга қўшилишини ва уни йўқ қилиш учун барча чораларни кўришини маълум қилди. Таъкидланишича, ижтимоий тармоқ раҳбарияти Россия томони билан доимий равишда мулоқот ўрнатишга рози.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни оммавий ахборот воситаларини назорат қилувчи ташкилот Россияда “Twitter” платформасидаги материалларни юкланиш тезлигини секинлаштирган эди, чунки мамлакатда тақиқланган постлар олиб ташланмаётган эди.
Aгентлик ижтимоий тармоққа таъсир ўтказиш учун қўшимча чораларни кўришга ҳам киришган эди. Ҳатто Россияда платформа фаолиятини тўхтатиш режаси ишлаб чиқилди.