1

Энергетика вазири сўзининг устидан чиқди: "Ёшлик энергияси" халқаро форумига старт берилди

ЖАМИЯТ 20.05.2021, 01:46
Теглар: Қашқадарё
Энергетика вазири сўзининг устидан чиқди: "Ёшлик энергияси" халқаро форумига старт берилди

   Жорий йил 27 февралда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида Энергетика вазири Алишер Султонов томонидан ёқилғи-энергетика соҳасидаги ёшлар билан очиқ-мулоқот учрашувида  Энергетика вазири ёшлар форуми ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, ижодкор ва мақсадли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа тадбирларни ўтказишга топшириқ берган эди.

  Ниҳоят, 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилган Ёқилғи-энергетика комплекси ёшларининг (ЁЭК) биринчи “Ёшлик энергияси” шиори остида ўтказилаётган форумига старт берилди. Энергитика вазирининг юқоридаги топшириқлари сўзда эмас, амалда акс этмоқда.

  Ушбу форум халқаро аҳамиятга эга бўлиб, унда қўшни мамлакатлар, хусусан, Россия Федерацияси ва Беларус давлатларидан келган ёшлар вакиллари иштирок этмоқда ва кенг кўламли тадбир санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган  ҳолда ташкил этилмоқда.

  Ҳусусан, форум иштирокчиларининг умумий сони 500 нафардан ортиқни, жумладан, ёқилғи-энергетика соҳасидаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни ташкил этади.

  Форумнинг асл мақсади ижтимоий фаол, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг профессионал ва ижодий фаолиятларини такомиллаштириш, энергетика тизими компаниялари ва ташкилотлари, хорижий компаниялар ва касаба уюшмаларининг фаол ёшлари ўртасида ҳамкорликни ташкил этишга кўмаклашиш, ёшларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан иборат.

  Яна шуни таъкидлаш жоизки, жорий йил бошидан буён илмий анжуманлар, тренинглар, маҳорат дарслари, шунингдек, ёшлар учун спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон энергетика, нефть ва газ саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари ва ихтисослаштирилган институтлар билан биргаликда ташкил этилмоқда.

  Эслатиб ўтамиз , Энергетика вазирлиги томонидан 2021 йил 19-23 май кунлари ёқилғи-энергетика комплексининг биринчи “Ёшлик энергияси”  форуми ўтказилади. Форум натижаси тадбирнинг асосий ғоясини рағбатлантиришга қаратилган тематик майдонлар иштирокчиларнинг таклифларини акс эттирувчи якуний дастур ҳужжати бўлади.

                                                                                                                                                                                                                МАРЯМ САТТОРОВА                                                                                                                                                                           “Даракчи” мухбири

 

Шарҳлар

Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди

22.04.2024, 16:38

Қашқадарёдаги алкагол маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.  Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув...
Қашқадарёда шифокор калтакланди

20.04.2024, 21:28

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорни урди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида маълум қилинди.Видеода айтилишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар...
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

29.11.2022, 18:48

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда 3 кунлик фирма жами 2.601.000.000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатишни ютиб олди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдирди. Маълум қилинишича,...
Қашқадарёда кадастр ходимлари 10 ой ичида 1600 дан зиёд ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашди

14.11.2022, 09:45

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ўтган 10 ой вақт давомида 1 656 та ҳолатда 1 647,1 гектар ер майдони...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1