2021 йил 19 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97543 (+263) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 30 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 11 нафари Фарғона вилоятида,
- 9 нафари Хоразм вилоятида,
- 44 нафари Тошкент вилоятида,
- 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Наманган вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 68 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
- Фарғона вилоятида 9 нафар,
- Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93071 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилди.
️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3796 нафар бемор даволанмоқда.