Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилот ҳамкорлигида хорижда оғир аҳволда қолган юртдошларимизни Ўзбекистонга қайтариш тадбирлари давом этмоқда, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати.
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.С икки ёшли фарзанди Х.А билан Россия Федерацияси Жанубий Сахалин ўлкасида оғир аҳволда қолгани ҳақида мурожаат қилган.
Унга мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан зурур ёрдам кўрсатилиб, “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштириб берилди. Шунингдек, Новосибирск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида оғир касалликка чалинган Э.Ага ҳам Ватанга қайтишга кўмаклашилди.

Улар 19 май куни Ўзбекистонга қайтарилди.






